2024 йил Ҳисоботи якунланди
Ҳисоботдан кейинги қайдлар
- Кутубхоналарда китоб хариди учун маблағлар ажратилиши ошган.
- Кутубхоналарнинг моддий-техник паркини янгилаш кўрсаткичи кўтарилган
- Ҳудуддаги турли ташкилотлар билан кутубхона ўртасида ҳамкорлик қилиш жонланган
- Ташаббускор, тиришқоқ, ёш раҳбарлар кўпайган
- Кутубхона раҳбарининг раҳбарлик салоҳияти, ҳуқуқий, молиявий соҳадаги билим ва кўникмалари ортган
- Эркак раҳбарлар сони кўпайган
-Китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилган янги лойиҳалар
- Кутубхоначи бажараётган ишини тушуниб, қандай натижаларга эришиш мумкинлигини англаши ва шунга яраша ҳаракат қилиши сезиларли даражада ошган
- Кутубхоначи касбига бўлган қарашлари ўзгарган, нолиш, қониқмаслик кабилар фаҳрланиш туйғуси билан алмашган
- Китобхонни кутубхонага бўлган талаблари ортган.
- Кутубхоналар ижтимоий тармоқларда фаоллиги сезиларли даражада кўпайган
Рўйхатни давом эттириш мумкин, бироқ ютуқлар ҳам, камчиликлар ҳам ўзимизники. Тўғри хулоса самарали фаолият гаровидир!
Умида Тешабаева
Feb. 3, 2025, 5:13 p.m.